Марказнинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш муҳокама қилинди

Марказнинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш муҳокама қилинди

furpfukapcuacuauca.jpg

               Ўзбекистондаги  Ислом цивилизацияси маркази  қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича ишчи гуруҳ коронавиру пандемияси сабабли вақтинча ўз фаолиятини  тўхтатган эди.  Бу ишчи гуруҳ ўз фаолиятини  давом эттира бошлади.

Ишчи гуруҳ йиғилишида  Марказ қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида қатнашадиган  халқ амалий санъати ҳунарманд-усталари, Қурилиш дирекцияси ва Тошкент шахар ғокимиятининг «Ягона буюртмачи хизмати» вакиллари иштирок этди.  Йиғилишда Марказ қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ҳунармандчилик  намуналарини қўллаш бўйича тақдим этилган намуналар ва эскизларни танлаш, уста ҳунармандлар билан таҳлил қилиш ҳамда уларни мувофиқлаштирувчи гуруҳга тақдим қилишга тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Устабоши Мансур Муродов бошчилигида дурадгор, ёғоч ўймакор, ганчкор, кошинкор, наққош ҳунармандларга вақт долзарблигини инобатга олинишини, тайёрлаган эскизларини саралаб, уларини Ижодий кенгашга топширилиши кераклиги маълум қилинди.

Бинонинг асосий фасадидаги порталларнинг ўзаро боғланиши, уйғунлашуви бўйича таклифлар киритилди. Нақш масаласида ранг бериш, танлаш бўйича фикрлар билдирилди. Умумий бинонинг  конфигурациясини, ташқи безакларни, ранглари, нақшларни   фасаднинг моленус тоши қопламаси ранги билан ўзаро уйғунлаштириш масалалари  таҳлил этилди.  Ташқи безак ишларида фойдаланиладиган нақш эскизлари, намуналарини кўпайтириш  зарурлиги кўрсатилди.

Шунингдек, бинодаги ёғоч маҳсулотидан тайёрланадиган эшик ва вадарвозаларни конструктив ечимига мувофиқ тугал ечимларини  (Фор эскизларни) ишлаб чиқилиши доирасида уста-хунармандлар орасида мухокама қилинди ва навбатдаги вазифалар белгиланди.

                                                                                                                      Х.Шукуров

fucafcauca.jpg