Марказининг ярим йиллик фаолияти якунлари            
    
         
        
Марказининг ярим йиллик фаолияти якунлари
  
     Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг жорий йилнинг 6 ойлик фаолияти якунлари ва йилнинг II ярмидаги режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
     Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда   2024 йилнинг биринчи  ярмида илмий-тадқиқотлар йўналишида ва қўлёзмаларни ўрганиш соҳасида қилинган ишлар юзасидан маълумот берилди.
     Шу даврда Имом Бухорий, Абул Баракот Насафий, Абу Ҳафс Умар Насафий, Иброҳим Саффор Бухорий каби алломалар қаламига мансуб 13 та ноёб қўлёзма асар таржима қилинди, 4 та китоб нашр этилди.
     Буюк аллома ва мутафаккирлар ҳаёти ва фаолиятига оид “10 ҳақиқат” рукнида 10 та плакат ва 10 та халқчил рисола тайёрланди.
     Марказ илмий ходимлари томонидан 100 та илмий иш эълон қилинди. Шунингдек, Марказ илмий ходимлари халқаро ва маҳаллий миқёсда ўтказилган анжуманларда 22 та илмий маъруза билан қатнашди.
     Жорий йилда аҳолидан 10 та қўлёзма китоб сотиб олинди, 5 та қўлёзма ва 5 та тошбосма китоб ҳадя сифатида қабул қилиб олинди. Дунё кутубхоналарида сақланаётган Имом Бухорий қаламига мансуб 3300 та қўлёзма асарнинг реестри лотин алифбосида тузилди. Имом Бухорий “Жомиъ ас-саҳиҳ” асарининг хорижий давлатлар қўлёзма фондларида сақланаётган 200 та қўлёзма нусхаларининг электрон нусхалари жамланди. “Саҳиҳул Бухорий” асарининг 100 та қўлёзма нусхаси аннотацияси тайёрланди. Марказ фондида сақланаётган 125 та қўлёзма китоб консервация қилинди.