Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазма

Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазма

 

ypyvyvpayvayvayv.png

 

       "UzBuild 2025" халқаро кўргазмаси Бутунжаҳон кўргазма саноати уюшмаси (UFI) томонидан ўтказилган халқаро аудитдан муваффақиятли ўтиб, унинг Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги энг йирик қурилиш кўргазмаси сифатидаги мақомини расман тасдиқлади.

       Кўргазманинг ҳажми, иштирокчилар ва ташрифчилар сони  мазкур мақомнинг асосли эканини яна бир бор тасдиқлайди. "UzBuild 2025" доирасида 21 мамлакатдан 400 дан зиёд компания ва бренд иштирок этди. Хорижий иштирокчилар улуши 75 фоизни ташкил этди. Кўргазма илк бор бир вақтнинг ўзида икки майдон – "Ўзэкспомарказ" ва "CAEx Uzbekistan" кўргазма ҳудудларида ўтказилди. Тадбирга 17 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассислар ташриф буюрди.

      Мазкур мезонлар бўйича камида биттаси ташкилотчилар берган маълумотларга мос келмаса, кўргазма аудитдан ўтмаган ҳисобланади. “UzBuild” 2007 йили илк марта халқаро аудитдан муваффақиятли ўтган ва Ўзбекистонда UFI томонидан расман тан олинган биринчи кўргазма сифатида тарихга кирган. Мақомни сақлаб қолиш учун ҳар гал қайта аудитдан ўтиш талаб этилади ва 2025 йилда ҳам бу муваффақиятли амалга оширилди.

       Шунинг учун UFI халқаро аудити нафақат расмий талаб, балки адолатли ва холис кўргазма муҳитини шакллантиришда муҳим мезон ҳисобланади. Бу аудит  шовқинли реклама эмас, балки тасдиқланган ва ишончли рақамларга асосланган қарорлар қабул қилиш имконини яратади.

       "UzBuild 2025" халқаро аудитдан ўтиб, "минтақадаги энг йирик қурилиш кўргазмаси" мақомини яна расман тасдиқлади. Бу реал фактга асосланган халқаро эътирофдир.