Марказий Осиёда ислом цивилизацияси

Марказий Осиёда ислом цивилизацияси

cvaapivapvapvap.jpg

       Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом цивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусида VI халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда қатнашиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган хорижлик олимлар иштирокида Академия докторантлари, магистр ва талабалар иштирокида бинар дарслари ҳам ташкил этилди.

       Хорижлик олимлар томонидан Академия талабаларига “Тадқиқотларни олиб боришни самарали ташкиллаштиришда илмий марказлар билан ҳамкорликнинг ўрни”, “Марказий Осиё маданиятининг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Абу Райҳон Берунийнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси”, “Қадимги Миср тарихи” ҳамда “Манбашунослик ва тарихшуносликка оид маълумотларини аниқлаш ва улар устида тадқиқот олиб бориш усуллари ҳақида” каби мавзуларда маърузалар ўтилди.

       Бинар дарслари давомида Марказий Осиёнинг ислом цивилизацияси ривожидаги тарихий ўрни, минтақа алломаларининг илмий-маънавий меросини ўрганиш борасида олиб бораётган илмий тадқиқотлари ҳақида батафсил маълумот берилди.