Марказда Бобохоновлар сулоласи жонланади

Марказда Бобохоновлар сулоласи жонланади

 

arosaporapvor.jpg

 

      Ислом цивилизацияси марказида миллий маънавий меросимизни тарғиб этиш ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар доирасида шўро даврининг оғир таъқиблари остида ҳам ўзбек халқининг диний қадриятларини асраб қолган муфтий Бобохоновлар сулоласи фаолиятига оид экспозиция шакллантирилади.

      Марказда кспонатларида Бобохоновлар сулоласига тегишли миллий нақшлар ва тарихий маълумотлар билан безатилган махсус тач-панел, қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатлар, орден ва медаллар  ўрин олади.

      Кўргазмада диний идоранинг ташкил топиш тарихи, “Мир Араб” мадрасаси ва Ислом институтининг очилиши, шунингдек, Бобохоновлар сулоласининг турли мамлакатлар билан йўлга қўйган халқаро алоқаларига оид маълумотлар акс эттирилади.

      Марказда тайёрланаётган ушбу экспозиция халқимизга, юртимизга келадиган меҳмонларга бой маълумот манбаи бўлади.