“Маърифатпарвар аждодларимиз мероси – миллий таълим-тарбия асоси”

Маърифатпарвар аждодларимиз мероси – миллий таълим-тарбия асоси”

 

 sdhsfhsfhsfh.jpg

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Маърифатпарвар аждодларимиз мероси – миллий таълим-тарбия асоси” мавзусида республика анжумани ташкил этилди.     Анжуманда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган маънавий-маърифий янгиланиш жараёнларида жадид боболаримизнинг фаолияти, уларнинг илмий-ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш масаласига катта аҳамият қаратилмоқда.

Маърифатпарварларимиз доимо таълим- тарбияга алоҳида эътибор қаратган. Хусусан, Абдулла Авлонийнинг: “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган сўзлари нақадар ҳақиқат эканлигини бугун замоннинг ўзи кўрсатмоқда. Тараққийпарвар боболаримиз шу йўлда фидойилик кўрсатиб, янги усул мактаблари, театр ва кутубхоналар, нашриётлар очдилар. Дарсликлар, маърифий адабиётлар, газета ва журналлар чоп этдилар. Ёшларни илғор давлатларга ўқишга юбордилар.

Конференцияда жадидлар ҳаёти, фаолиятини ўрганиш ёш авлод тарбиясида муҳим эканлиги, етук ва ёш олимлар орасида жадидлар ҳаёти ва ижодий фаолиятини таҳлил қилишнинг илмий, назарий ва амалий тажрибаларининг тадқиқ қилиниши, соҳага қизиқувчи талабаларни илмий-инновацион фаолиятга тизимли жалб этиш, усулижадид мактаблари ва замонавий ўқитиш тизимидаги ўхшаш, фарқли жиҳатларни қиёсий таҳлил қилиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.