Маънавий қадриятларни ўрнатишдаги хизматлари учун мукофот

Маънавий қадриятларни ўрнатишдаги хизматлари учун мукофот

 

gjhdyjdhjdfj.jpg 

 

 

Бухорода Мир араб олий мадрасаси ташкил топганининг 500 йиллигига бағишланган “Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни” мавзусида халқаро анжуманда Россиядаги нуфузли мусулмон ташкилотларидан бири Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, “Нақшбандия” журнали бош муҳаррири ўринбосари, тарих фанлари доктори Комилжон Раҳимовни “Маънавий қадриятларни ўрнатишдаги хизматлари учун” ордени билан тақдирлади. 

Бухородаги Мир Араб ислом мадрасаси ва Бухоро давлат университетининг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган, Миср Араб Республикасининг Қоҳира университети Араб филологияси ва Археология факультетларида малака оширган Комилжон Раҳимов Ўзбекистон ва 15 хорижий мамлакат нашрларида эълон қилинган 250 дан ортиқ илмий мақолалар, 30 та монография ва 2 та илмий тўплам муаллифидир. Унинг ташаббуси билан 2008 йили Марказий Осиёда ягона “Нақшбандия” илмий-ирфоний, маънавий-маърифий журнали ташкил этилган ва . Комилжон Раҳимов ўша йилдан буён мазкур журналда бош муҳаррир ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда. Шунингдек, у 1994 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Нақшбандхонлик Республика илмий-амалий анжуманининг 2007 йилдан кейинги даврдаги доимий иштирокчиси ва ташкилотчиси ҳисобланади.