Мактабларда «Келажак соати» дарслари

Мактабларда «Келажак соати» дарслари

 

yapraprpraprpa.png

 

 

       Ўзбекистонда «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги буйруққа мувофиқ, умумий ўрта таълим ташкилотларида ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказиб келинаётган «Синф соатлари» 2025/2026 ўқув йили давомида ҳар ҳафтанинг душанба куни биринчи соатида «Келажак соати» дарслари сифатида ўқитилади.

       Шунингдек, ҳужжат билан боғчаларда ҳамда мактабларда 2025/2026 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий иш режалари, мактаб психологининг жорий ўқув йилига мўлжалланган намунавий иш режаси ва мактаблар учун «Келажак соати» дарсларининг намунавий мавзулар рўйхати тасдиқланди.

       Ҳужжат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ҳамда ўқувчи ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, психологлар иш фаолиятини тизимли ташкил этиш мақсадида» қабул қилинган.

       Маълумки, Ўзбекистон бўйлаб барча умумтаълим мактабларида 2025/2026 ўқув йили дарс жараёнлари 2 сентябрдан (сешанба куни) бошланади. Мактаблардаги ўқув жараёнининг биринчи дарс соатларида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Келажак соати» дарслари ўтказилади.

        Лицей ўқувчилари ва олийгоҳларнинг 1-курс талабалари учун дарслар эса 3 сентябрдан бошланади. Юқори курслар дарсларни 8 сентябрдан давом эттиради.