Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажриба асосида бакалаврлар тайёрлаш тизими

Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажриба асосида бакалаврлар тайёрлаш тизими

 

rldrldrldrrldrld.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажриба асосида бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун ҳафтада бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида тўлов-шартнома асосида мактабгача таълим йўналишида бакалавриат босқичида дуал таълим шаклида  ўқиш жорий этилади;

мактабгача таълим йўналишида бакалаврлар тайёрлаш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва кўникмалар шакллантирилади;

педагог кадрлар тайёрлайдиган давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган бакалавр босқичи талабаларининг билимлари ҳар йили тасдиқланган режа-жадвал асосида ташқи диагностикадан ўтказиб борилади.

2028/2029 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий педагогика университетининг, 2029/2030 ўқув йилидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний давлат аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиш имконияти берилади.