Махтумқули танланган асарларининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти
Махтумқули танланган асарларининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти
Ашхободда ўзбек тилида чоп этилган “Махтумқули. Танланган асарлар” китобининг тақдимоти ўтказилди. Анжуманда Туркманистон сиёсий, илмий-академик ва жамоатчилик доиралари вакиллари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Ашхободда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ўзбек тилида нашр этилган “Махтумқули. Танланган асарлар” китобининг илк нусхаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан туркман халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳаммедовга совға қилингани тантанали юбилей тадбирларининг мазмун-моҳиятини бойитиб, нуфузи янада юксалишига муносиб ҳисса қўшгани эътироф этилди.
Мазкур тақдимот маросими Ўзбекистоннинг туркман халқига юксак ҳурмати, самимий дўстлигини яна бир бор намоён этди.