Мадрасаларнинг битирувчи талабалари билан онлайн мулоқот
Мадрасаларнинг битирувчи талабалари билан онлайн мулоқот
Ўзбекистон мусулмонлари тизимидаги мадрасаларнинг жорий ўқув йилидаги битирувчи талабалари ўртасида Ҳадис илми мактаби ўқув жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари, унда ўқитиладиган фан ва ўқув дарсликлари таркиби, абитуриентларига бериладиган имтиёзлар каби масалаларни янада кенгроқ етказиш мақсадида мадраса битирувчилари иштирокида онлайн мулоқот ташкил қилинди.
Мазкур мулоқотда Ҳадис илми мактаби ўқитувчи ва талабалари, мадрасаларнинг ўқитувчи ҳамда барча битирувчи курс талабалари иштирок этишди.
Онлайн мулоқотда дастлаб Олий мактаб ректори О.Юсупос сўзга чиқиб, Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиши, Мактабнинг таълим жараёнидаги ўзига хос хусусиятлар, талабаларнинг қўлга киритган натижалари ҳамда абитуриентларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида сўз юритди.
Шундан сўнг, Ал-Азҳар профессори, доктор Шайх Маҳмуд Абдуллоҳ онлайн мулоқотда иштирок этаётган битирувчи талабаларга Ҳадис илмининг ўрганиш фазиларлари ва бугунги кундаги аҳамиятлари ҳақида маъруза қилди.

“Ислом илмлари” кафедраси ўқитучиси Б.Азамов Олий мактабда ўқув жараёнларини ташкил этишда нуфузли хорижий таълим муассасаларининг тажрибалари қўлланилганлиги, унда ўқитиладиган фанлар ва дарсликлар таркиби тўғрисида маълумот берди.
Онлайн мулоқот якунида мадрасаларнинг битирувчи талабалари ўзлари қизиқтирган саволлар ўзларини қизиқтирган саволларга Олий мактаб ўқитувчилари томонидан атрофлича жавоб олишди.




