Маданий мерос объектлари таъмирланмоқда

Маданий мерос объектлари таъмирланмоқда

srthdjydjsrkjsrseyhsjsrjshrger.jpg

Бухоро вилоятидаги маданий мерос объектларини Ўзбекистон ва чет эл фуқаролари орасида кенг тарғиб қилиш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда жорий йилда вилоятда сайёҳлар ташриф буюрадиган объектлар сонини 139 тага етказиш мақсадида вилоятда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Туркий Жандий” мақбараси шаҳар ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан реставрация қилинди. Объектнинг янада узоқ йиллар асл ҳолида сақланиши учун атрофида тут кўчатлари экилиб, кўкаламзорлаштирилди. Шунингдек, маданий мерос объектига вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан масъул хизматчи ходимлар бириктирилди.

Мазкур объектга қўшимча равишда касса хизмати ҳамда бугунги кундаги COVID-19 пандемияси даврида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун дезинфекцияловчи тунеллар ва антисептик воситалар билан таъминланди.

Жорий йилда узоқ йиллар эътибордан четда қолган 10 дан ортиқ маданий мерос объектларини янги туристик йўналишга қўшиш ҳамда бу билан мамлакатимизга, айниқса, вилоятга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

fuyjdjdrtjsrhtdjgyilolfytjrttge.jpg