Маҳаллаларда Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти
Маҳаллаларда Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 29 январдаги Марказга ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олмазор туманидаги 165-мактабида жойлашган “Баркамол авлод маркази” мажлислар залида “Янги Тошкент”, “Чуқурсой” ва “Иброҳим ота” маҳаллалари аҳолиси ва уюшмаган ёшлари иштирокида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда Марказ илмий ходимлари Ф.Муҳаммадиев ва И.Ибрагимов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши ҳамда унинг келгусидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Жумладан, тадбир иштирокчиларига давлатимиз раҳбаримиз томонидан юртимизда диний-маърифий соҳага қаратилаётган эътибор ҳақида ва бу эътиборнинг бевосита амалий ижроси сифатида Тошкент шаҳрининг қадимий даҳаларидан бири бўлган Ҳазрати Имом даҳасида маҳобатли маърифат маскани – Ислом цивилизацияси маркази барпо этилаётганлиги ҳақида сўзлаб берилди.

Мулоқот сўнггида иштирокчилар саволларига жавоб қайтарилди ҳамда Марказ ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.




