Ливия ва Тунисдан келган сайёҳлар учун маҳорат дарслари

Ливия ва Тунисдан келган сайёҳлар учун маҳорат дарслари

yeorvekovkolyvkeryukpuy.jpg

Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, ўзбек халқи ва урф-одатлари билан танишиш ҳамда ўзбек таомларидан баҳраманд бўлиш мақсадида Ливия ва Тунисдан 20 га яқин меҳмон юртимизга келди.

 

Меҳмонлар юртимизнинг Тошкент, Хива, Бухоро, Самарқанд шаҳарларининг тарихий обидаларини томоша қилди, урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан танишди.

 

Бухорода бўлган ташриф давомида вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан шаҳардаги "Хўжа Насриддин" чойхонасида меҳмонлар машҳур бухороча "Оши софи" ҳамда "Қозон кабоб" таомларини тайёрлаш жараёнида бевосита иштирок этишди ва ўз пиширган таомларидан баҳраманд бўлди.

 

Сайёҳлар учун ташкил этиладиган бу каби маҳорат дарслари ўтказишни Бухоро овқатланиш шахобчасида анъанага айлантириш режалаштирилган.

 

«Дунё» АА

vckeovenolvnlvkeryukrp.jpg