«Лазги» халқаро рақс фестивали
«Лазги» халқаро рақс фестивали

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 28 сентябрдаги "Лазги" халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ юртимизда Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба Хива шаҳрида «Лазги» халқаро рақс фестивали ҳамда унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш белгиланган.
«Хоразм лазги рақси» ўзига хос ижро услуби ва жозибаси билан нафақат Ўзбекистонда, балки чет давлатларда ҳам машҳурдир. ЮНЕСКО томонидан «Хоразм лазги рақси» инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.
Хивада бўлиб ўтаётган фестиваль эса «Хоразм лазги рақси» санъатининг асрий анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш, рақс санъати орқали халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, халқаро миқёсда ижодий ҳамкорлик кўламини ва маданий алоқаларни янада кенгайтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.
Бу йил 25 — 30 апрель кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган «Лазги» халқаро рақс фестивали халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, халқаро миқёсда ижодий ҳамкорлик кўламини ва маданий алоқаларни янада кенгайтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.




