Қурувчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида яна иш бошладилар

Қурувчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида яна иш бошладилар

caupppavvvv.jpg

Коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган чегаралашлар туфайли  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида қурилиш ишлари вақтинча тўхтатиб қўйилган эди. 11 майдан бошлаб бу ерда қурилиш ишлари яна давом эттирилди.

         Бош пудратчи - “12 трест”  акциядорлик жамияти ва ёрдамчи пудратчилар бугунги кунда бинонинг олд қисмини пардозлаш доирасида лойиҳада кўзда тутилган ишларни бажармоқда. Шу билан бирга бино  пойдеворлари тикланмоқда. Пайвандчилар монтаж ишларини давом эттиришмоқда. Шу билан бирга қурувчилар бино ер остидаги автотураргоҳни барпо этиш билан машғуллар.

Маълумки, ушбу Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан халқимизнинг бой маданий, илмий ва маданий меросини тадқиқ этиш, бу бебаҳо қадриятларни жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг ёйиш, исломнинг туб инсонпарварлик моҳияти ва мазмунини чуқур очиб бериш мақсадларида барпо этилмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг биринчи қаватидан маросимлар зали, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни таъмирлаш, мавсумий кўргазма бўлимлари, дўконлар, музей омборлари, 200 ўринли автотураргоҳ ўрин олади.  Қурилаётган мажмуанинг иккинчи қаватда кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг ислом дини, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, санъат, таълим, шаҳарсозлик ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари жойлашади. Учинчи қават ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар, халқаро анжуманлар зали ва бошқа хоналарни ўз ичига олади.