“Қурувчи хон”

“Қурувчи хон”

yrvkrvkeoyupkycupuykryuruk.jpg

Ўзбек давлатчилиги тизимидаги Бухоро хонлигининг шайбонийлар сулоласидан чиққан энг йирик ҳукмдори Абдуллахон II Ўрта осиёлик муаррих Муҳаммадёр ибн Араб Қатағоннинг “Мусаҳҳир ал-билод” (“Мамлакатларнинг эгалланиши”) асарида “Қурувчи хон” днб таърифланган.

 

Абдуллахон II даврида Бухоро яқинидаги Сумитон (Жўйбор) мавзесида Жўйбор хожаларидан Абу Бакр Саъд мозори атрофига Мадраса, маежид, хонақоҳ ва чорбоғ (1558—66), Бухорода Мадраса (ҳозирги Абдуллахон мадрасаси), ҳаммом, Говкашон, Фатхулла қушбеги, Миракан, Хожа Муҳаммад Порсо, янги Чорсу (1569-70), тим (“Абдуллахон тими”), Кармана яқинида Зарафшон дарёси устига кўприк (1582) ва бошқа иншоатлар қурилган.

 

Бундай иншоотлар ва карвонсаройлар Самарқанд, Тошкент, Балх ва б.ошқа шаҳарларда ҳам қурилган. Масалан, Абдуллахон I нинг нуфузли амири Қулбобо Кўкалдош шарафига Тошкентда Кўкалдош мадрасаси қурилган. Карвон йўлларида сардобалар, работлар, каналлар, сув омборлари  (Абдуллахон банди), кўприклар (Сурхондарёда халқ орасида Искандар кўприги номи билан машҳур бўлган Ғишткўприк), чорбоғлар бунёд этилган.

 

Абдуллахон II даврида мамлакатда шаҳарсозлик, адабиёт, илм-фан тараққий этган. Бухоро маданият, илм-фан марказига айланган Ҳофиз Таниш Бухорипнинг Абдулланома («Шарафномайи шоҳий») (1584—89), Амин Аҳмад Розийнинг «Ҳафт иқлим» (1583), Мутрибийнинг дунё харитаси илова қилинган «Тазкироти шуаро» (тахм. 1593—95) ва б. илмий асарлар яратилди. Бухорода машҳур Абдуллахон кутубхонаси ташкил қилинган. Унда машҳур хаттотлар Мир Али Ҳиравий, Аҳмад Ҳусайнийлар ва б. китоб кўчириш б-н машғул бўлишган. Ҳасанхожа Нисорийнит «Музаккири аҳбоб» асари Абдуллахон II га бағишланган.