Қуръон мусобақаси ғолиби
Қуръон мусобақаси ғолиби

Тошкент ислом институтида “Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” доирасида талабалар ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, институт ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов очиб берди. Институтнинг Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир Неъматов қатнашчиларни танлов шартлари билан таништирди. Иштирокчиларнинг чиқишларини малакали ўқитувчилар баҳолаб борди.
Якуний натижалар қуйидагича бўлди:
1-ўрин: Сирожиддин қори Жалилов, 2-босқич талабаси;
2-ўрин: Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржонов, 4-босқич талабаси;
3-ўрин: Муҳаммадамин қори Нажмиддинов, 1-босқич талабаси.
Биринчи ўрин соҳиби Умра йўлланмаси ва пул мукофоти билан тақдирланди. Иккинчи ва учинчи ўрин эгаларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.




