«Қуръон мусобақаси – 1442»

«Қуръон мусобақаси – 1442»

sdrthdtsrthsehrsegraerwhhahergr.jpg

Устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръон мусобақаси – 1442»га қатнашиш учун мингдан зиёд аризалар келиб тушган эди. Шулардан икки юзи саксон нафар қори саралаш босқичидан ўтди.

 

 Бу мусобақанинг финал босқичига қорилардан йигирма саккиз нафари чиқди. Улардан ўн тўрт нафари ҳифз йўналиши, қолган ўн тўрт нафари эса тиловат йўналиши бўйича иштирок этди.

 

«Қуръон мусобақаси – 1442»ни нафақат юртдошларимиз, балки чет эл фуқароларидан ҳиндистонлик Маҳбуб Афзал ҳам  бевосита кузатиб борди. У шундай деди:

 

- Қуръон мусобақаси менга жуда ёқди. Мен шу ерга келиб танловни кузатдим ҳамда шундай қорилар борлигидан жуда ҳам қувондим. Бу танловни ташкиллаштирган AzonTV жамоасидан Аллоҳ рози бўлсин. Мен ўзбек тилини Ҳиндистондаги «Жамиа миллия Исламия» университетда ўзбек тилини ўргатадиган факультетида ўрганганман. Мен ўзим ўттиз пора Қуръонни ёд олганман, ҳар йили хатм қиламан. Энди келгуси сафар бу танловда ўзим ҳам қатнашишни ният қилиб турибман.

 

Мусрбақаларнинг Тиловат йўналиши финал баҳсларида балл билан учинчи ўринни Ориф Абдуваҳобов  354,5 балл билан  эгаллади. Иккинчи ўрин 355,75 балл тўплаган Хайруллохон Илёсхонов ва Низомиддин Исмоиловларга насиб этди. Биринчи ўринни эса Муҳаммадворис Йўлдошев эгаллади. Ғолиб бўлган қоримиз 394 балл тўплади.

arhgserhasrgaweawefderwgesh.jpg

dxrjhtdrjtdsrjtsergawefawef.jpg

dhjtdtjdrjtsergsaergfaseferf.jpg