Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми кескин ортади
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми кескин ортади

Ўзбекистон президенти ўз қарори билан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 62 триллион сўмга, экспортни эса 1,5 миллиард долларга етказиш вазифаси белгилади.
Ҳужжат қурилиш саноатини ривожлантириш, экологик тоза ва энергосамарадор материаллар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни назарда тутади.
2026 йил 1 июлдан лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизасида қурилиш материалларининг камида 25 фоизи экологик тоза ва ресурстежамкор маҳсулотлардан иборат бўлиши шартлиги текширилади.