Кўҳна қалъалар
Кўҳна қалъалар

Қалъа-қадимда ва ўрта асрларда бино қилинган мудофаа истехкомли иншоотдир. Ёзма манбаларда қалъа қўрғон, истеҳком, хисор деб юритилади. Юртимизнинг ғарбий сарҳадлари - Қорақалпоғистон, Хоразмда шаҳар маъносида тилга олинади. Қадимда юнонларда акрополь, римликларда капитолий, славянларда крепость деб номланган.
Қалъалар доира, тўғри тўртбурчак, квадрат ёки овал тархли бўлиб, атрофи
9-10м, қалинлиги 3-4м бўлган мудофаа девори билан ўралган. Девор ташқарисидан чуқурлиги (2-3м) ва кенглиги 10-15 м.лик хандақ-зовур кавланган. Қалъа девори пахса ва йирик хом ғиштлардан барпо этилган. Девор бўйлаб мўлалар, айниқса унинг бурчак қисмларида эса доира ва тўртбурчак шаклдаги буржлар қад кўтариб, уларнинг бир ёки икки қатор нишон туйнуклари бўлган Қалъада бир ёки икки дарвоза бўлиб, улар стратегик жихатдан ниҳоятда мустаҳкам (қўш минорали, лабиринтли) қилиб қурилган.
Қалъа ичида аҳоли турар жойлари, от, улов ва моллар учун отхона, молхона ва қўралар бўлган. Ҳарбий харакатларда, қамал вақтларида эса зарурий озиқ-овқат, ем ҳашак, қурол-яроғ, камон ўқлари ва палахмон тошлари сақланган. Тинч шароитда баъзи қалъаларда илм-фан доирасида ишлар бажарилганлиги баъзи манбаларда келтирилган. (фалакиёт бўйича Қўй қирилган қалъада изланишлар олиб борилганлиги аниқланган).
Қалъалар негизида кейинчалик шаҳарлар юзага келиб, унинг майдони кенгайган. Баъзан қалъалар шаҳар ёки вилоят хукмдорларининг қароргохига айлантирилиб, қаср қад кўтарган ва қасрнинг бу қисмида ҳисор, кўхандиз, ёки арк атамалари билан юритилган олий даргоҳ шаклланган.
Хоразмда Амударё дельтасидаги қалъа-шаҳар ёки мустаҳкам истеҳкомли қурилган турар жой тушунилган. Масалан Аёз қалъа, Жонбос қальа, Бозорқалъа, Тупроқ қалъа, Чилпиқ қалъа, Қўй қирилган қалъа ва бошқалар шулар жумласидандир. Хар бир қалъага алохида сув таъминоти учун ариқ ёки зовурлар қазилган.
Қалъалар шубҳасиз кадимий ва ўрта асрларнинг ўзига хос меъморий обидаси ҳисобланади. Баъзи жойларда қалъа қўрғон деб юритилади. Улар аввало аҳоли яшайдиган турар жой, мудофаа иншооти, ёвгарчилик даврларида қамалдаги ҳарбийлар қаророгоҳи, озиқ-овқат ва қурол яроғ омборхоналари каби вазифаларни ўтаган.
Юртимиздаги қад рослаган қалъалар қурилиши узоқ тарихга, ўтмиш аннаналари ва сермазмун атамаларга эга қадриятлардан ҳисобланади. Қуйидаги расмларда кўхна Хоразмнинг Амударё дельтасидаги Тупроқ қалъа, Қизил қалъа, Чилпиқ қалъа иншоотларининг бугунгача сақланган холатлари тасвирланган.




