Қулдортепа ёдгорлиги
Қулдортепа ёдгорлиги

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Қулдортепа ёдгорлигида олиб борилган археологик тадқиқотлар давомида қадимий ёдгорликлар - Қулдортепа ёдгорлигида илк ўрта асрларга оид деворий суратлар, Хитойнинг Хан сулоласи даврида ишлаб чиқарилган ойна ва Суғд ҳукмдори Уккурт Чамукка тегишли тангалар топилди.
Ёдгорлигикдаги ибодатхонанинг дастлабки қурилиш даврига оид деворий суратлар, узунлиги 4,75 метрли арча устун, Хитойнинг Хан сулоласи даврида ишлаб чиқарилган ойна ва Суғд ҳукмдори Уккурт Чамукка тегишли тангалар топилди. Оқ фон устига қизил ва қора рангларда ишланган суратларда геометрик нақшли фриз безаклари сақланиб қолган.
Қулдортепада сўнгги йилларда Ўзбекистон — Япония ва Ўзбекистон — Германия олимлари ҳамкорлигида олиб борилган қазишмалар чоғида ибодатхонанинг сиғиниш хонаси, устунли айвон ва йўлакли хоналар ўрни очиб ўрганилди.
Ҳозир Самарқанд археология институти мутахассислари топилган деворий суратларни консервация ва реставрация қилиш ишларини олиб бормоқда. Тадқиқотчилар фикрича, мазкур топилмалар илк ўрта асрлардаги Суғдда диний ҳаёт, меъморчилик ва маданий анъаналар ҳақида янги маълумот берад