Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди

Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди

akraykeryryfukpyfukpyu.jpg

Қўқон шаҳридаги Жомеъ мажмуасида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм масалалари вазирларининг VI йиғилишит бўлиб ўтди.

 

Мазкур нуфузли тадбирда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) Бош котиби Бағдат Амреев, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондан туризм вазирлари иштирок этди.

 

Ўзбекистонда илк бор ўтказилган  Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатларининг Туризм масалалари бўйича вазирларининг   ушбу йиғилишида Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди.

 

Икки минг йиллик шонли тарихга эга бу шаҳар Туркий дунёнинг маданият, санъат, илм-фан, адабиёт, дин, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик марказларидан бири саналади.

 

Эндиликда шаҳарнинг сайёҳлик салоҳияти мазкур давлатларда кенг тарғиб қилинади. Жаҳон ҳунармандлар шаҳри-Ҳўқанди латиф туризм шаҳрига айланади. 

faukryekoyekrfukafuca.jpg