Қозоғистонда 2027 йилда ҳайдовчисиз таксилар ва юк машиналари пайдо бўлади
Қозоғистонда 2027 йилда ҳайдовчисиз таксилар ва юк машиналари пайдо бўлади

Қозоғистон йўлларида ҳайдовчисиз юк машиналари ва таксилар 2027 йилда пайдо бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон транспорт вазири Нурлан Сауранбаев маълум қилди.
Ҳайдовчисиз юк машиналари бўйича дастлабки пилот лойиҳаларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилган. Янги юк машиналари электр двигателли бўлади, 24 соат тинимсиз ишлаши ва ҳайдовчисиз юк ташиши мумкинлиги қайд этилган.
Мамлакатда йўлларни қуришда, ушбу ҳайдовчисиз автомобиллар Қозоғистон ҳудудида ҳаракатланиши учун инфратузилмага зарур датчиклар ўрнатилиши ҳисобга олинган.
Ҳайдовчисиз юк машиналари бўйича дастлабки пилот лойиҳаларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилган. Янги юк машиналари электр двигателли бўлади, 24 соат тинимсиз ишлаши ва ҳайдовчисиз юк ташиши мумкинлиги қайд этилган.