Қозоғистон делегацияси Тошкент ва Навоий вилоятлари туристик салоҳияти билан танишди
Қозоғистон делегацияси Тошкент ва Навоий вилоятлари туристик салоҳияти билан танишди

Қозоғистон Республикаси делегацияси Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация аъзолари Навоий ва Тошкент вилоятларининг маданий меросий объектлари бўйлаб саёҳатда бўлиб, ҳудудларнинг маданий-маърифий марказлари тарихи ҳамда уларнинг маънавий аҳамияти билан яқиндан танишди.
Ташрифдан Навоий вилояти Нурота туманидаги «Чашма» комплекси ва қозоқ халқининг буюк кичик жуз аждодларидан бири бўлган «Айтеке би» мақбараси, шунингдек, Қизилтепа туманидаги маданий мерос, Конимех тумани «Конимех Эко Парк" дам олиш маскани, Кармана туманидаги "Қосим Шайх», «Мирсайид Баҳром», «Мавлоно Ориф Деггароний», «Работи Малик» каби зиёратгоҳ ва тарихий марказлар ҳақида маълумот йиғиб, уларни кенг тарғиб этиш мақсад қилинган.
Ташриф сўнгида Қозоғистоннинг «Kazakh Tourism» миллий компанияси ва туризм ассоциацияси билан Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини расмийлаштириш режалаштирилган. Ушбу ҳамкорлик алоқалари келгусида Тошкент ва Навоий вилоятлари тарихий объектларига қозоғистонлик сайёҳлар оқимини оширишга йўналтирилади.





