Кошинкорлик намуналари лойиҳаларининг тақдимоти

Кошинкорлик намуналари лойиҳаларининг тақдимоти

thdrtdrjtsdthjsergsewrgerhger.jpg

Тошкентда бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши объектида пардозлаш-безак  ишлари доирасида  бино фасадидаги кошинкорлик ишлари намуналари лойиҳаларининг навбатдаги тақдимот ишлари   таҳлил қилинди.

 

Тақдимотда устабоши академик Мансур Муродов бошчилигидаги   “Тошкент бадиий керамика экспериментал комбинати” маъсулияти чекланган жамият,  “Ижод-ижод”  ва   “Мамажонов” хусусий  корхоналари усталари иштирокида  Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази объекти фасадига  “Ижод-ижод” хусусий   корхонаси усталари  томонидан ишланган кошинкорлик ишларининг намуналаридан фойдаланиш имкониятлари   ўрганилиб, тегишли таклифлар киритилди.

 strhtdjddrhtsergsargrtshshe.jpg

Тақдимот маросимида Ўзбекистон Рассомлари уюшмаси раҳбари Ибрайим Валихўжаев, Марказ қурилиши дирекциясид, “12-трест” акциядорлик жамияти вакиллари иштирок этишди.

 

                                                                                               Х.Шукуров

strhjdtyjdtykdrhtserhgasergesrgh.jpg