Қонунчилик Палатаси депутатлари Ислом цивилизацияси маркази қурилиши майдончасида
Қонунчилик Палатаси депутатлари Ислом цивилизацияси маркази қурилиши майдончасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Ислом цивилизацияси маркази қурилиши майдончасига ташриф буюрдилар.
Марказ биноси лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган. Шу асосида илмий-тарихий концепция ишлаб чиқилган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида бўлганида юртимиз заминидан жуда кўп олимлар, муҳаддислар, авлиёлар етишиб чиққан, уларнинг мероси ундан ҳам кўплигини плоҳида таъкидлаган эди. Шунинг учун бу марказ қандай буюк эллигимизни яна бир бор илмий асослаб, халқчил тушунтириб берадиган бўлиши керак. Бу ерда миллий ғоя жўш уриб туриши зарур. Марказга келган одамларда, ёшларимизда руҳий куч, руҳий ишонч пайдо бўлиши керак,
Депутатлар келажакда халқимиз учун илм-маърифат ва маънавият маркази бўлиб хизмат қиладиган, ота-боболаримизнинг табаррук дини - исломни нотўғри талқин қилишга қарши самарали чора-тадбирларни амалга оширадиган ва илмий-диний ҳамда маърифий меросимизни асраб-авайлайдиган ушбу маҳобатли лойиҳа билан танишдилар.

Меҳмонларга Давлат Раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу учинчи Ренессанс объектининг тақдимоти ўтказилди, Ислом цивилизацияси маркази фаолияти тўғрисида ахборот берилди.





