Китобхонлик маданиятини тарғиб этувчи янги экспозиция

Китобхонлик маданиятини тарғиб этувчи янги экспозиция

 dzlorpslprsdrd.jpg

         Президенимиз ташаббуси билан барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказида ноёб экспозиция ташкил этилиши кутиляпти. Лойиҳа нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган.

       Экспозициянинг асосий мақсади — китобнинг қадр-қимматини англатиш, китобхонликка қизиқиш уйғотиш ва Ўзбекистоннинг бой маданий меросини кенг тарғиб этишдир. Ўрнатиладиган махсус витринада Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳақида чоп этилган асарлар намойиш этилади.

      Ташриф буюрувчилар учун бу ерда турли маданий-маърифий тадбирлар, китоб тақдимотлари ва учрашувлар ўтказилади.

       Шунингдек  Президентимиз асарлари, фаолиятига оид видео ва график материаллар, марказнинг визуал контенти намойиш этилади.

       Экспозициянинг юқори қисмида машҳур ўзбек алломаси ва жаҳон таниган икки мутафаккирнинг китоб ва китобхонлик ҳақидаги ҳикматли сўзлари жой олади. Улар Шарқшунослик институти томонидан танланади ва ўзбек тилида тақдим этилади.

      Экспозиция китоблар билан чекланиб қолмайди — бадиий ва декоратив буюмлар ҳам жойлаштирилиши режалаштирилган. Бу ташриф буюрувчилар учун янада бой, илҳомлантирувчи ва эсда қоларли муҳит яратади.

       Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг, марказ меҳмонлари китобхонлик маданияти, давлат сиёсатида китобнинг ўрни ва миллий адабиётимиз бойлиги билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар.