Кичик ва ўрта бизнес учун молиявий хизматлар оммабоплиги оширилади

Кичик ва ўрта бизнес учун молиявий хизматлар оммабоплиги оширилади

 

ghghkghghk.jpg

 

Президент Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда молиявий хизматлар оммабоплигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, улар учун молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда кичик ва ўрта бизнесга ажратилган кредитлар портфели 218 триллион сўмни ташкил этмоқда.

Шу муносабат билан тақдимотда рақамли молиявий платформани ишга тушириш таклиф қилинди. У орқали тадбиркор кредит олиш учун ариза беради, бир нечта банклардан тижорат таклифларини олади, уларни таққослаб, ўзига қулайини танлайди.

Платформа “Электрон ҳукумат” тизимининг рақамли маълумотлар базалари билан интеграция қилинади. Кичик ва ўрта бизнес субъектларига оид маълумотлар автоматик равишда олиниб, банкларга тақдим этилади. Бу кредит бериш жараёнида ҳужжат йиғиш, ортиқча вақт сарфлаш ва инсон омилини камайтиришга хизмат қилади.

2026 йил 1 декабрдан бошлаб платформа доирасида сунъий интеллект технологиялари элементларидан фойдаланган ҳолда муқобил скоринг модели жорий этилади.