Қашқадарёда “Медиа ҳафталик” тадбирлари
Қашқадарёда “Медиа ҳафталик” тадбирлари

Қашқадарёда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Медиа ҳафталик” тадбирларига старт бошланди.
Ҳафталик доирасида малакали экспертлар томонидан замонавий медиа оламининг долзарб йўналишлари, амалий билимлар ва тажриба алмашувига бой машғулотлар ўтказилмоқда.
Ҳафталикда гуруҳларга бўлинган ҳолда тренинг машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Масалан, Эксперт Элдар Асанов томонидан ташкил этилган “Ўзбекистон босма медиадаги контент: амалиёт, муаммо ва ечим” мавзусидаги тренинг қизғин муҳокама ва баҳсларга бой бўлди.
Унда босма ва интернет журналистикасининг афзаллик томонлари, камчиликлари, мавзу ва жанрлар хилма-хиллиги, медиа бозорида тутган ўрни ва ҳоказолар ҳақида фикрлашилди.