Қарши шаҳрида маърифий суҳбатлар

Қарши  шаҳрида маърифий суҳбатлар

yfukrpykeryukryukprkr.jpg

Таниқли уламоларнинг Қашқадарё вилоятига ташрифлари бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов Қарши шаҳридаги "Қиличбек Қўрғонча" жоме масжидига ташриф буюриб, масжид жамоасига гўзал маъруза қилдилар, унда жумладан, юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар натижалари ҳақида батафсил гапириб берди.

 

Тошкент шаҳридаги “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Абдуҳаким қори Матқулов сафар давомида Қарши шаҳридаги марказий “Кўк гумбаз” жоме масжидига ташриф буюрди.

 

Устоз Абдуҳаким қори намозхонлар билан дилдан суҳбат қурди.

 

Суҳбат асносида мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам гапириб берди.

 

Дилдан қилинган суҳбат савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.

keovkeoykeypyukpkurr.jpg

venolnvlvorkerykeryukppppp.jpg