Қадимий шуҳрат тикланмоқда
Қадимий шуҳрат тикланмоқда

Бобур даврида у Ахси деб аталган Ахсикентни Умаршайх Мирзо ўзига пойтахт қилиб танлаган. Чунки бу, биринчидан, қадимги Ахсининг буюклигидан бўлса, иккинчидан, Ахси қўрғонлари мудофаси жуда кучли бўлган. Бу ҳақида “Бобурнома”да ҳам ёзиб қўйилган.
Ахси ва Ахсикентнинг тарихий баҳоси сўнгги йилларда муносиб тилга олинди, асрий дастурлар амалга оширила бошланди. Яқин йилларда Сирдарё бўйлари яна кўркамлик касб этади. Ахси эса осмон остидаги музейга айланади.
4 та янги очиқ осмон ости музейлари битиш арафасида, ёғоч устунлар ўрнатилмоқда. Барчаси Италиядан, Туркиядан, Белгиядан келтирилмоқда ва устини ёпиб олганимиздан сўнг у ернинг ичини архитекторлар омма эътиборига ҳавола қилишади. Шу кунларда жадаллик билан жуда катта, бир ярим минг ўринлик анфитеатр қуриляпти. Бундан ташқари Марказий Осиёда ягона 4 та катта бўлимдан иборат археология музейи қуриляпти. Конгресхолл, мажлислар зали, катта парк барпо этиляпти. Бу ердаги қилинаётган ишлар нафақат бизнинг миллий давлатчилик тарихимизни дунёга ёйиш, балки айни дамда туризм марказига айлантиришга хизмат қилади.




