Қадимий Ахси қишлоғи оламни ҳайратга солмоқда
Қадимий Ахси қишлоғи оламни ҳайратга солмоқда

Яккатомда тўпланаётган юзлаб топилмалар қаторига бугун Темурийлар даврига оид “Оятал курсий” битилган мис пиёла ва пўлат ханжар қўшилди.
Тарихчилар тахминига кўра, камида тўрт-беш аср ер остида ётган ушбу ашёлар шундай соф сақланганки, ундан ҳозир ҳам фойдаланса бўлади. Яъни, пиёлага битилган оятларни бемалол ўқиш ва ундан чой ичиш мумкин. Дунёга довруғи кетган Ахси пўлатидан ишланган ханжарни эса чархлаб, банд қўйиб бемалол ишлатса бўлади.
Бу экспонатлар Тўрақўрғон тумани, Ахси қишлоғида барпо этилаётган Ахси саййидлари илмий-маърифий мемориал мажмуаси таркибидаги Осори-атиқалар музейидан ўрин олади.
ЎзА





