Қадим Турондаги суғориш қурилмалари

Қадим Турондаги суғориш қурилмалари

        Қадимдан икк дарё оралиғида жойлашган Турон заминда яшаган аждодларимиз қишлоқ хўжалик экинлари, боғдорчилик, узумчилик  дехкончилик билан шуғулланишган. Мазкур аграр сектори ривожланган худудда  шак шубхасиз сув тизимини ташкил этиш кенг ривожланган. Сувга нисбатан қадимдан  халқимиз томонидан катта эътибор берилган. “Ер хазина-сув олтин”, “Сув келтирган азиз”, “Сув-оби хаёт” каби иборалар  халқимиз орасида кенг тарқалган.      

       Академик, тарихчи олим Я.Ғуломовнинг  “Хоразмнинг суғорилиш тарихи” асарида Амударёнинг қуйи оқимида суньий суғориш каналлари мавжудлиги хақида баён қилинган. Мазкур маълумотда эрамиздан аввал 4-2 асрда Амударё бўйларидаги кўпгина қалъаларга, Амударёдан  каналлар  қазилганлигини  маълумоти келтирган.  

      Ундан ташқари Кўхна Осиёнинг Хитой, Хиндистон, Эрон, Турон  мамлакатларида якка тартибда сатхи чуқур жойлардан юқори сатхга кўтариб берадиган механик қурилмали сув иншоотлари халқ хизматида бўлган. Қуйида қадим  Шарқ мамлакатларида кенг қўлланилган сув иншоотлари хақида маълумотни тақдим этамиз.      

 

Сув кўтаргич маятник

vyneoenortykeprukp.jpg

            Макур сув чиқарадиган қадимги механик қурилма Хиндистонда яратилган бўлиб,  Мисрдаги Архимед винти сингари пастки сатхдан юқори сатхга сувни таъминлаб беради. Ҳиндистоннинг сув чиқарувчи маятниги ҳозирга кунда хам баъзи жойларда қўлланилади. Бу маятник унга кўндалангига бир қанча тарновларни синиқ чизиқлар шаклида боғлаш йўли билан қурилади. Маятник сув манбасининг ўртасига қурилади. Маятникнинг верти­кал ўқига узун арқон боғланади ва унинг икки учини каналнинг икки қирғогида икки киши ушлаб туради. Улар маятникни олд ва орқага бирин-кетин бир текис қимирлатиб, сувни пастки тарновдан юкори тарновига чиқарадилар, шу билан бирга хар бир тарновнинг қимирлатиш вактида сувнинг тўлқинланиб орқага оқиб кетишига йўл қўймайдиган ёғоч клапани бўлади.

 

Чиғирлар

yekrykpfucacuauca.jpg

         Сув чиқарадиган қадимги механизм.  чиғир – бу оддий, содда сув кўтарувчи мослама бўлиб, сувнинг ғилдиракка таъсирида ёки ҳайвон кучи (от, эшак, туя) ёрдамида ҳаракатга келади. Улуғ чиғир номидан билиниб турибдики, бу каттароқ ҳажмдаги сув чиқариш ускунасидир.  Бу иншоотлар турли ўлчамли,  конструкцияли тишли узатмали бўлган. Аксарият уларни ёғочдан тайёрланган. Содда конструкцияли чиғирлар иккита, диаметри 2-3 метрли ғилдирак бўлиб, улар ёғоч (қаттиқ маҳалий ёғоч) дан тайёрланган ўққа горизонтал ҳолатда маҳкамланади. Ғилдираклар орасида маълум масофа бўлади. Тез оқадиган сувнинг унга ўрнатилган парракка таъсиридан айланади, тегирмон ғилдирагига ўхшайди. Периметри бўйича унга сопол кўзалар ўрнатилади, булар сувга чўкканда тўлади ва кейин ёғоч ўзанга қуйилади. Сув ёғоч новдан нишаблик бўйича оқиб, ариққа тушади ва далаларни суғоришга ишлатилади.  Агар сув сатхи пастда бўлса, оқмаса,  парракка пишиқ арқон арғимчоқ килиб ўрнатилиб, кўзалар боғланади  ва бундай вазиятларда ҳайвонлар (эшак,туя ва х.к.) кучи билан ишлайдиган чиғирлар қурилган. Бундай содда ирригация қурилмаси – чиғирнинг ўрни ўз вақтида жуда муҳим бўлган, ҳозирги вақтда ҳам Ўрта Осиёнинг жуда кўпчилик районларида шахсий томорқа хўжаликларида чиғирдан фойдаланилмоқда.Хоразм ва Қорақалпоғистон воҳаларида мавжуд бўлган ушбу сув чиғириқлари воҳада 20-асргача истъемолда бўлган бўлиб, йирик уй ҳайвонлари: туя, от, хачир, хўкизлар ёрдамида ҳаракатга келтирилган. 

 

Чархпалаклар

Мазкур қурилма узоқ тарихга эга бўлиб,  хозирги кунда хам кенг фойдаланилаётганлиги маълум

fyunryk4rnk4epuckppk.jpg

uafkpryurkyeprukapckp.jpg