«Йил аёли” ҳамда “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” танловларининг ғолиблари

     «Йил аёли” ҳамда “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” танловларининг ғолиблари

bez-nazvania-27.jpeg

      Пойтахтимиздаги Касаба уюшмалари саройида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Йил аёли” миллий танлови ҳамда “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

      Тадбирда маҳалладан бошланган эзгу ташаббусларни республика миқёсида амалий ва самарали ҳаракатга айлантира олган “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” танлови ғолиблари тақдирланди.

      “Йил аёли” республика танловида Гран-при – Олий ўринга Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги “Анваржон бизнес инвест” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Гулмира Жумаева муносиб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – автомобиль топширилди.

      “Йил аёли” республика танловида биринчи ўринга Тошкент ахборот технологиялари университети Ахборот технологияларининг дастурий таъминот кафедраси профессори Дилдора Муҳамедова сазовор бўлди.