Ишонч, ҳамкорлик ва ўзаро манфаат

Ишонч, ҳамкорлик ва ўзаро манфаат

 

uenoruknrukrukrukcer.jpg

 

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Ислом Республикасига давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

     Давлатимиз раҳбари Исломободда Покистон Ислом Республикаси Президенти Асиф Али Зардорий ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан батафсил музокаралар ўтказди. Ўзбекистон – Покистон дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, логистика ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ асосий масалалар муҳокама қилинди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг Покистонга давлат ташрифи нафақат икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб берди, балки тарихан муштарак илдизларга эга бўлган икки халқ ўртасидаги дўстлик ва шерикликни амалий натижалар билан мустаҳкамлашга қаратилган муҳим сиёсий воқеа сифатида намоён бўлди.