Ислом молияси бўйича энг етакчи мутахассис

Ислом молияси бўйича энг етакчи мутахассис

vnovroyvkeryukpyvervkeovkerkvrpe.jpg

Доктор Абдус Саттор Абу Ғудда фақиҳ олим, Ислом молияси бўйича энг етакчи инсонлардан бири, машҳур иқтисодчи, доктор, Европа Фатво ва Тадқиқотлар кенгаши аъзоси, бир қанча Ислом молия муассасалари Шариат кенгашлари аъзоси бўлган.

 

У 1964 йилда Дамашқ Университетида Шариат йўналиши бўйича ва 1965 йилда Ҳуқуқ йўналиши бўйича бакалавр босқичини тугатган. Шундан сўнг, Мисрдаги Ал-Азҳар университетида олий таълимни давом эттирган. 1966 йилда Шариат йўналиши бўйича магистр, 1967 йилда Ҳадис илмлари бўйича магистр босқичини тамомлаган. 1975 йил Ал-Азҳар университетида қиёсий ҳуқуқшунослик бўйича доктор даражасига эришган.

 

Доктор ислом фиқҳини қиёсий ўрганиш, молиявий муамолотлар фиқҳи ва ислом банкчилиги бўйича замонамизнинг энг машҳур мутахассис ҳисобланади. Бундан ташқари, закот ва вақф бухгалтерия ҳисоби ва аудит фиқҳи, ҳуқуқшунослик, қўлёзмаларни тадқиқ этиш ва ислом тиббиёти соҳаларида ҳам чуқур билим эгаси бўлган.

 

У 2006 йилда Сурия Халқаро Ислом банки Шариат кенгаши раҳбари бўлиб ишлаган ва Саудия Арабистони, Кувайт, Мисрдаги ва бошқа кўплаб университетларда дарс берган. Жумладан, 1983-1986 йилларда Кувайт университети Шариат ва ҳуқуқ факультетида; 1990-1991 йилларда Ал-Азҳар Университети Солиҳ Комил номидаги Иқтисодий тадқиқотлар марказида таълим берган. Доктор Абу Ғудда Саудия Арабистонидаги Ислом Фиқҳи Академиясининг аъзоси ва мутахассиси бўлган. Шунингдек, у киши 1982-1990 йилларда Кувайт вазирлигида Фатво кенгашининг аъзоси бўлган. Фатво кенгашида фаолият олиб борган вақтларида доктор Абу Ғудда Кувайтда Фиқҳ Энциклопедиясини яратиш учун зарур бўлган тадқиқотларга ҳам ҳисса қўшган.

 

р Абу Ғудда Европа Фатво ва тадқиқотлар кенгашининг доимий аъзоси, 1995 йилдан бошлаб эса Ислом молия муассасалари учун Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI)нинг Стандартлар бўйича кенгаши ва Шариат қўмитаси аъзоси бўлган.   

 

Олим умумий ҳисобда 50 дан ортиқ молия муассасалари Шариат кузатув кенгашлари таркибида бўлган. Улар жумласига: BNP Paribas (Франция), Al Rayan Bank (Буюк Британия), Aljazira Capital (Саудия Арабистони), S&P Dow Jones (АҚШ), Иордания Ислом Банки, Masraf Al Rayan Bank (Қатар), Қатар Ислом Банки, Banque Saudi Fransi (Саудия Арабистони), Bank Nizwa (Оман), Medgulf Takaful (Баҳрайн), Solidarity Bahrain (Баҳрайн) ва бошқа кўплаб молиявий муассасалар киради.

 

Доктор бир қатор китоблар, жумладан “Хиёр ва унинг шартномалардаги таъсири”, “Ислом фиқҳининг ҳозирги кундаги ўрни”, “Закот қўлланмаси” илмий асарларининг муаллифидир.

 

Доктор Абдус Саттор Абу Ғудда 2020 йил 23 октябрда Канадада 80 ёшида вафот этган.