Ислом меъёрлари асосида қурилган иқтисодиёт

Ислом меъёрлари асосида қурилган иқтисодиёт

zareghsrthdhesgrrg.jpg

        Сўнгги йилларда иқтисодчи олимлар, ислом уламолари, тадбиркорлар, умуман, халқимиз орасида “Ислом иқтисодиёти”“Ислом молияси” ва “Ислом банклари” каби иборалар тез-тез қулоққа чалинадиган бўлиб қолди. Бир қарашда соф иқтисодий терминларнинг динга, хусусан, исломга нима алоқаси бор, деган табиий савол туғилади. Мазкур ибораларни биринчи бор эшитган  одам хоҳ у мусулмон бўлсин, хоҳ бошқа дин вакили бўлсин, демак, ҳар бир диннинг ўз иқтисоди бўлар экан-да, деган фикр келиши муқаррар.

 Аслида эса бундай эмас. Ислом иқтисодиёти ва молияси шариат тамойиллари ва ахлоқий меъёрларга  асосланган ўзига хос иқтисодий фаолият юритиш ва иқтисодий ривожланиш моделидир.Ушбу моделнинг негизида рибони тақиқловчи, яъни судхўрликни қораловчи фалсафа ётади. Бу эса Аллоҳнинг каломи - Қуръони каримда қатъий белгилаб қўйилган: “Аллоҳ савдони ҳалол ва рибони ҳаром қилди” (“Бақара” сураси 275 оят).

Ислом иқтисодиётининг асосий ғояси - ҳар қандай иқтисодий фаолиятда эзгуликка интилиш, хайрли амаллар билан шуғулланиш, ҳалол шерикчилик қилиш ҳар бир ишда адолат тамойилига таянишдан иборатдир. Шуни алоҳида таъкидлаш жойизки, ислом иқтисодиёти бозор иқтисодиётини инкор этмайди, аксинча, унинг барча қонуниятларига амал қилади. Бироқ, ундан фарқли ўлароқ, барча иқтисодий муносабатларда маънавий ва ахлоқий қадриятларга устувор аҳамият берилади.

Ислом дини инсон ҳаёти давомида дунёнинг баланд-пастликлари узра саодат ва тўғри йўлга етакловчи йўлбошловчидир. Аллоҳинсонга ер юзинимаконқилдиваундатурлимуносабатларни,хусусан иқтисодий ва молиявий алоқаларни яратишга имкон берди. Ҳар би инсонга фитрат берди ва инсонни янгилика интилувчан қилди.

 Аммо улар билан бирга инсонда очкўзлик ва баднафслик, ёмон феъл ва олимлик сифатлари ҳам бор. Ислом муайян ахлоқий ва ижтимоий чегараларни адолат билан ўрнатиб, моддий бойликлардан фойдаланишда адолатсизликни олдини оладиган иқтисодий-молиявий тамойилларни белгила бберди. Ушбу тамойилларга амал қилиш инсону чун ер юзида ҳалол ризқ топишга ва охиратда Аллоҳнинг розилигини топишга ёрдам беради.

Ислом иқтисодиёти «жойиз, рухсат этилган, хайрли амаллар» деб номланувчи фаолият турлари билан шуғулланишга даъват этар экан, у “Хайр” нималигини қатъий белгилайди ва одамлага шу “Хайр”ни энг самарадор ва фойдали усуллар билан муайян чекловларга амал қилган ҳолда қўлга киритишга чорлайди. Шундай қилиб, ислом иқтисодиёти шахсий эркинлик, хусусий мулк, тадбиркорлик руҳи, молиявий фойда олиш учун қилинадиган саъй-ҳаракатлар ва мукофот ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни кафолатлайди.

Шунингдек, ислом иқтисодиёти муайян алоқий меъёрлар, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос фильтрларни жорий этадики, улар турли даражаларда ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилади. Бозор иқтисодиётига асосланган капиталистик тизим вакуумда пайдо бўлмаган. У Уйғониш даврининг маҳсули бўлиб, ўзига “қадрият нейтралитети” ғоясини танлаб олган ва билим манбаи ўлароқ фақатгина инсон ақлига таянади. Ҳолбуки, ислом дунёқараши теотцентризм, яъни Худони ягона, мутлақ ва олий зотлиги ҳақидаги таълимотга таянувчи маънавий-ахлоқий моделдан келибчиқади.

Агар капиталистик модель инсонларнинг (бозор механизмлари орқали) ҳар қандай истак-хоҳишларини қондириш вазифасини ўз олдига  қўйган бўлса, теоцентрик модель бизнинг истак-хоҳишларимиз ҳудди орзу-хаёлларимиз сингари чексиздир дейди. Аммо, уларнин гбарчасини рўёбга чиқариш имконияти йўқ. Бундан ташқари, ислом нуқтаи назаридан қараганда биз ва бизнинг истак-хоҳишларимиз кўпинча қарама-қаршидир ва уларнинг аксарияти ҳатто зарарли ва ҳалокатлидир.

Шунингдек, моддий бойлик топиш (ва шу орқали истак-хоҳишларни қондириш) ҳаётнинг мазмун-мақсади эмас, балки ҳақиқий мақсадга – яхши амаллар қилиш ва ер юзида ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлидаги воситадир холос.

Шу ўринда машҳур инглиз иқтисодчиси Алфред Маршал ўзининг “Сиёсий иқтисод тамойиллари” номли китобида таъкидлаганидек, иқтисодиёт, бойликни ўрганиш билан бир қаторда, ундан-да муҳимроқ бўлган вазифа – инсонни ўрганиш билан ҳам шуғулланади. Хар қандай иқтисодиёт одамларнинг истак-эҳтиёжлари ниқондириш учун мавжуд ресурсларни тақсимлаш тамойилларини ўрганади.

Иқтисодиётдаги асосий саволлар – нима, қандай қилиб ва ким учун ишлаб чиқариш керак, деган саволлардир. Бу саволлар ҳар қандай иқтисодий модель – ислом иқтисодиёти бўладими, капиталистик иқтисодиёт бўладими, социалистик иқтисодиёт бўладими, ёки аралаш иқтисодиёт бўладими, фарқи йўқ, барчасининг олдида туради. Бироқ, турли иқтисодий моделлар бу саволларга турлича жавоб беради. Агар капиталистик модель гедонизмни, яъни шахснинг эгоистик манфаатларини жамият манфаатларидан устун қўйса, социалистик модель жамият манфаатларини устивор деб билади ва шафқатсизр авишда шах сэркинлигини бўғади.

Ислом иқтисодиёти моделининг ўзига хос жиҳати шундаки, у инсонларнинг моддий эҳтиёжларидан ташқари руҳий, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларини ҳам инобатга олади ва шу сабабли эркин бозор қонунларини умуман олганда маъқулласада, жамият манфаатларини таъминлаш ҳамда бозорда йўл қўйилиши мумкин бўлган бемаънилик ва адолатсизликни олдини олиш мақсадида муайян маънавий-ахлоқий чегаралар ўрнатади.

“Нима ишлаб чиқариш мумкин?” деган масалага ислом  иқтисодиёти модели инсоннинг ўзи ҳамда унинг заруратлари асл моҳиятига эътибор қилган ҳолда ечим беради ва бунда инсоннинг барча чегара билмас хоҳиш-истакларини қаноатлантириш мақсади қўйилмайди.

Ислом иқтисодиёти моделининг мақсади маънавий масъул бозор иқтисодиёти тизимини яратиш дейиш мумкин. Унинг ўзига хос жиҳатларидан бири шахснинг ва жамиятнинг маишатини эмас, балки ҳақиқий эҳтиёжларини қондиришдир. Ислом иқтисодиёти модели бойликларнинг жамият ичида адолатли тақсимланишига алоҳида эътибор қаратади, бусиз ижтимоий баркамоллик (уйғунлик) в иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин эмас деб ҳисоблайди.

Бойликларни яратиш ва тақсимлашнинг энг адолатли усули бу бизнес-шерикчиликдир, чунки бунда, амалга оширилган фаолият самараси барча шериклар  ўртасида  адолат билан тақсимланиши учун шароит яратилади ва бирор тарафни молиявий эксплутация қилишнинг асосий кўринишларини олди олинади.

Ислом иқтисодиётида бойликларнинг бойлардан камбағал ва ижтимоий ҳимояга мухтож табақаларга қайта тақсимланиш асосан қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади – закот, садақа, қарзиҳасан (фоизсиз қарз), такафул (ўзаро ёрдам) ва вақф.

Ислом иқтисодиёти тамойилларига кўра, инсонга берилган бойлик Аллоҳникидир, у инсонга омонат қилиб берилгандир. Бойлик орттириш  жойиз амал ҳисобланади, бироқ, бойликни тўплаб, ўзига ҳам, бировларга ҳам нафъ келтирмасдан босиб ўтириш  ижтимоий жиноятдир. Тўпланган бойлик кўпчиликка ризқ келтириш йўлида тасарруф этилмоғи лозим.

 

Профессор Р.В.Абдуллаев томонидан тайёрланди