Ислом цивилизацияси мероси халқаро миқёсда кенг тарғиб этилади

Ислом цивилизацияси мероси халқаро миқёсда кенг тарғиб этилади

 

vpnrveprpvkyerykeryker.jpg
       Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанд шаҳридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган Ilm компанияси раҳбарияти билан онлайн мулоқот ўтказди.

       Мулоқотда иёратчилар оқимини самарали ташкил этиш, юқори стандартлар асосида меҳмонларга хизмат кўрсатиш ва марказларда зиёрат йўналишларини тўғри шакллантириш масалалари кўриб чиқилди. Натижада Саудия Арабистонида Ҳаж ва Умра каби йирик зиёрат тадбирларини ташкил этишда бой тажрибага эга бўлган Ilm компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

       Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Ислом цивилизацияси меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш, зиёрат туризмини ривожлантириш ва исломий илм-маърифатни юқори даражада тақдим этиш мақсадларига хизмат қилиши кутилмоқда.