Ислом цивилизацияси маркази тўғрисида 150 дан ортиқ қисқа фильм ва видеороликлар тайёрланмоқда

Ислом цивилизацияси маркази тўғрисида 150 дан ортиқ қисқа фильм ва видеороликлар тайёрланмоқда

rolrolrpolrolrpgolrol.jpg

      Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда 150 дан ортиқ қисқа фильм ва видеороликларни экспозицияларда намойиш этишга тайёрланмоқда. Лойиҳаларда дунё кино ва санъат юлдаузлари ҳикоячи сифатида иштирок этиши кутиляпти.

      Дунёга машҳур инглиз актёри, икки карра “Оскар” мукофоти соҳиби Бен Кингсли Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги махсус илмий-маърифий видеолойиҳада ҳикоячи сифатида иштирок этмоқда.

      Шунингдек, юз нафар буюк ўзбек алломалари ҳақида Euronews ва CNN форматларида креатив видеолойиҳалар тайёрлаш режалаштирилган. Бу медиа-ташаббуслар орқали Ўзбекистоннинг тарихий шахслари, кашфиётлари ва замонавий фан асосчилари ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилинади.

      Лойиҳаларда Морган Фриман, Дензел Вашингтон, Мел Гибсон, Бурак Озчивит, Анжелина Жоли ва Бен Кингсли каби жаҳон юлдузларининг ҳикоячи сифатида иштирок этиши режалаштирилган.

      Бен Кингсли овози орқали янграётган видеолойиҳа Ислом цивилизацияси марказининг тарихий аҳамияти ва маърифий миссиясини дунё жамоатчилигига етказишга хизмат қилади.