Ислом цивилизацияси маркази кенг жамоатчилик учун жорий йил Рамазон ҳайити арафасида очилиши кутилмоқда

Ислом цивилизацияси маркази кенг жамоатчилик учун жорий йил Рамазон ҳайити арафасида очилиши кутилмоқда

 

pryervapryvarparpraraprapapr.jpg

Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази Рамазон ҳайити арафасида расман очилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқот давомида марказнинг омма учун тўлиқ очилиши 19–20–21 март кунларида бўлишини айтиб ўтган.

 

“Ҳар бир ёш, ҳар бир ўзбекистонлик бориб албатта кўрса, буюк аждодларимиз мероси, миллатимиз кимлиги ҳақида тасаввури уйғониб, ғурурланиб қайтади. Албатта, бу ерга ёшлар бориши керак”, деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, ​2017 йил 21 апрель куни президент Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф чоғида мазкур ҳудудда Ислом маданияти марказини барпо этиш гўясини таклиф қилганди.