Ислом цивилизацияси маркази — буюк ғоянинг маҳсули

Ислом цивилизацияси маркази — буюк ғоянинг маҳсули

fyvfyvfyvfyvfyvyc.jpg

      Бугунги кунда дунёнинг турли мамлакатларидан келаётган делегациялар  вакиллари Ислом цивилизацияси марказининг нодир экспонатлар ва замонавий музей ечимлари билан яқиндан танишмоқдилар.

     Туркия Республикаси Президентининг ёрдамчиси Мужаҳит Арслан ҳамда мамлакатнинг етакчи нашрларидан бири — “Миллиет” газетаси бош муҳаррири Озай Шендирҳам  Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.лар

     Туркиялик меҳмонлар ҳам марказ экспозицияси, нодир экспонатлар ва замонавий музей ечимлари билан яқиндан танишдилар. Улар бу маскан нафақат Ўзбекистон, балки бутун мусулмон дунёси меросини ўрганишда муҳим майдонга айланвётганлигини эътироф этдилар.

     Шуниси эътиборликки ҳозирда марказ мутахассислари  туркиялик олимлар ва мутахассислар билан ўнлаб илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда, келгусида бу ҳамкорлик янада кенгайиши режалаштирилган. Шунингдек, марказ экспозицияси дизайнини яратишда туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда иш олиб борилмоқла.