Инсон қадрига эътибор ифодаси
Инсон қадрига эътибор ифодаси

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури аҳоли манфаатларини таъминлаш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш ва жойларда аниқ ечимлар топишга қаратилган амалий ташаббуслари билан аҳамият касб этмоқда.
Ушбу дастур доирасида ҳаётга татбиқ этилаётган “Саломатлик сари” лойиҳаси эса, энг аввало, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва тиббий маданиятни юксалтиришга хизмат қилаётгани билан алоҳида эътиборга молик.
Акция доирасида 500 нафардан ортиқ фуқаролар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, уларга малакали мутахассислар томонидан юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатилди. Аёллар қаноти ташаббуси билан “Соғлом турмуш тарзи”, “Қариндошга қуда бўлманг”, “Қиз бола гулдек нозик”, “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” каби долзарб мавзуларда маъруза ва мулоқотлар ташкил этилди.
Тадбирнинг яна бир аҳамиятли жиҳати эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилгани бўлди. Аниқланган касаллик турларига қараб бепул турли хил дори-дармонлар тарқатилди.
Бу каби хайрия ва тиббий акциялар нафақат аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга, балки уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини оширишга ҳам хизмат қилмоқда. Энг муҳими, одамларда ўз саломатлигига бўлган масъулиятни кучайтириш, касалликларнинг олдини олиш маданиятини шакллантиришга замин яратмоқда.