Индонезия уламоларининг ташрифи
Индонезия уламоларининг ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезия Уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмуддин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Шу йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Комилов бошчилигидаги делегациянинг Индонезия Уламолар кенгаши аъзолари билан ўтказган мулоқоти икки давлат илмий муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имкониятларини кенгайтирилгани таъкидланган эди.
Меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан олиб борилаётган илмий фаолият ютуқлари, жумладан, халқаро ҳамкорлик, қўлёзма асарлар тадқиқотлари борасидаги ишларга, шунингдек алломаларимизнинг нодир асарлари таржималарига юқори баҳо бердилар. Улар Марказ музейида Имом Бухорий қаламига мансуб “Саҳиҳи Бухорий” асарининг хорижий тиллардаги таржималари орасида индонез тилидаги нашри сақланиб келаётганидан мамнунлигини билдиришди.
Ташриф доирасида яқин истиқболда Марказ билан Индонезиядаги Макассар ислом университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.




