“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди

“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди

gegegregergr.jpg

          Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.  Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қатори диний-маърифий соҳани янада ривожлантиришга ғам катта эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2018 йилнинг 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони  бунинг  амалий ифодаси бўлди. Мамлакатимизда Имом Термизий ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилди. Бухорода “Мир араб” Олий мадрасаси очилди, Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квоталари икки баробарга оширилди. Калом, Ҳадис, Ақида каби Илмий мактаблар ўз фаолиятини бошлади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилди.

Таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани бўлиб, бу ерда ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади.

Мазкур таълим муассасасига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар қабул имтиҳонлари асосида ўқишга қабул қилинади. Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш 2020 йилнинг 15 июндан бошлаб онлайн шаклда амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Таълим муассасасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари ўтказишнинг тасдиқланган тартиби ва қабул жараёнларига оид маълумотлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар саҳифалари орқали бериб борилади.