“Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилди

Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси давлат рўйхатидан ўтказилди

 ykrekupucacuacauc.jpg

                Аввал хабар берилганидек, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги мазкур ўнинчи  ўрта махсус диний таълим муассаси давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари асосида ташкил этилди.

         Яқинда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таълим муассасаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим маскани бўлиб, ўрта махсус диний маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиблар тайёрланади.

Мазкур таълим муассасасига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар қабул имтиҳонлари асосида ўқишга қабул қилиниши режалаштирилган.

Таълим муассасасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари ўтказишнинг тасдиқланган тартиби ва қабул жараёнларига оид маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайтлари орқали бериб борилади.