Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг устави тасдиқланди
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг устави тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг устави тасдиқланди.
Устав Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Уставга кўра, ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага етказиш Марказнинг вазифаларидан бири ҳисобланади.
Марказнинг асосий функциялари амалга оширади, жумладан:
- Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий ва уларнинг издошлари томонидан ёзилган ақида ва калом илмларига оид асарларнинг тадқиқига оид илмий лойиҳаларни амалга оширади;
- ислом динининг илм-маърифат, бунёдкорлик ва инсонийликка асосланган мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган тадқиқотларни амалга оширади.
Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради.