“Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар”
“Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар”
С.Абдуллаев ва О.Икромбеков томонидан таржима қилинган мисрлик мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурийнинг “Имом Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига чизгилар” китоби алломанинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда бошқа манбаларда учрамайдиган бой маълумотларлар билан қимматлидир.
Муаллиф 2007 йилдан буён Мотуридийнинг тафсир китоблари бўйича илмий изланишлар, тадқиқотлар олиб борган. У ўшандан буён фаолиятини тўлиқ шу мавзуга бағишлаган.
Аҳмад Саъд Даманҳурий ислом тарихини ўрганиш жараёнида аҳли сунна ва ал жамоада икки буюк аллома номи алоҳида эътироф этилаганлигини таъкидлайди.Уулар Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийдир.
Мотуридий тарих китобларида жуда кам тилга олинган. У ҳақда биргина Абу Муин Насафийнинг “Табсиратул адилла асарида бор-йўғи 20 сатргина маълумотни учратиш мумкин. Ҳанафий мазҳабига оид китобларда Мотуридий ҳақида бир неча сатрлар билангина чекланилган.
Ҳолбуки Имом Абу Мансур Мотуридий Исломий ақида асосчиси бўлиши билан бирга, йирик фалсафий олим ҳам бўлган. Ўз даврида Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи фалсафий олим деб ҳисобланган. Айнан шунинг учун Аҳмад Саъд Даманҳурий унинг ҳаёти ва фаолиятини чуқурроқ ўрганиш ҳаракатини бошлаб, бу улуғ аллома тўғрисида кенгроқ маълумот тўплашга киришган. Унинг изланишлари натижасида 200 бетлик “Саддус-суғур би сийрати аламий Ҳуда Абу Мансур” китоби ёзилган. Бу асар Мотуридий шахсига доир айрим тушунмовчиликларни бартараф этиш, буюк имомнинг буюк хизматларини маълум маънода эътироф этилишига эришилиши билан қимматлидир.




