"Имом Бухорий" стипендиясининг илк ғолиби тақдирланди
"Имом Бухорий" стипендиясининг илк ғолиби тақдирланди

Вақф хайрия жамоат фонди кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашишни ўз вазифаси деб билади
Бошқа ҳайрия тадбирлари қатори Вақф хайрия жамоат фонди томонидан диний таълим даргоҳларида таҳсил олаётган талабалар доимий равишда рағбатлантирилиб келинмоқда.
Диний таълим муассасалари талабалари орасидан энг иқтидорлиларига тақдим этиладиган "Имом Бухорий" стипендиясининг илк ғолиби Тошкент Ислом институти талабаси Маҳаммадхонова Муҳлиса, Вақф хайрия жамоат фонди томонидан 7 020 000 сўм билан мукофотланди.




