Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 18 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрганида
Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.
Унда Анвар Иброҳим Имом Бухорий сиймосига кўрсатилаётган улкан эҳтиром учун Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига миннатдорлиги билдирди:
“Ҳаммамиз учун қадрли бўлган буюк Имом Бухорийни хайрли амаллар билан шарафлаб, хотирасига ҳурмат бажо келтираётган Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига чуқур миннатдорлик изҳор этаман.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барча саъй-ҳаракатларимизнинг ажрини берсин”.